«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларини қамоқ жазоси кутмоқда
Туркия футболида тикиш можароси: «Галатасарай» ва «Фенербахче» сафидаги икки ўйинчи спорт ставкаларига алоқадор иш бўйича қамоқ жазоси олиш хавфи остида қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап «Галатасарай» футболчиси Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда.
Sabah нашрининг маълумотига кўра, Балтаджи камида икки марта «Галатасарай» ўйинларига тикиш қилган.