Головин Монакода кетма-кет уч ўйинда ассист қилди
Франция чемпионати 24-тур учрашувлари доирасида Александр Головин тўп сураётган «Монако» шанба куни «Анже»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Россиялик ярим ҳимоячи бу ўйинда ҳам самарали ҳаракат қилиб, голга узатма муаллифига айланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маълум бўлишича, Головин «Монако» сафида кетма-кет учинчи учрашувда ҳам ҳамкорига ассист берди. Бу серия унинг монаколиклар таркибидаги шахсий рекордига айланди — аввал у француз клубида бундай узоқ давом этган ассистлар кетма-кетлигини қайд этмаганди.