Роналду пенальти ура олмади, аммо ғалабадан кейин пост ёзди
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Файҳа» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли португалиялик футболчи учрашув бошида ҳисобни очиш имконига эга эди, бироқ пенальтидан фойдалана олмади. Роналду ўйин давомида гол ура олмади ва 81-дақиқада майдонни тарк этди.
Ўйиндан кейин у: «Бирга ўсишда давом этамиз! Муҳим ғалаба!» — деб ёзди.
24 турдан кейин «Ал-Наср» 61...