«Боруссия»нинг мағлубиятсиз юришини «Бавария» тўхтатиб қўйди
Германия Бундеслигасининг 24-туридан ўтказилган баҳсда Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси кучли қаршилик кўрсатганига қарамай, Мюнхеннинг «Бавария» клубига 2:3 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Натижада «Боруссия»нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси якунланди. Учрашувгача бу кўрсаткич Европанинг топ-5 лигалари орасида амалдаги энг узун серия бўлиб, 16 ўйиндан иборат эди.
Қизиғи, бу юриш ҳам айнан «Бавария»га қарши ўйиндан кейин бошланган: 7-турда мюнхенликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган...