Дзен'га “Интер” ҳақида айтилган гапларга жавоб қайтарди
Миланнинг “Интер” жамоасида дарвозабон бўлиб ўйнаган Вальтер Дзен'га норвегиялик “Будё-Глимт”га қарши мағлубиятдан кейин жамоа кўрсатган реакцияни етарли, деб ҳисоблайди. Ўша ўйин “Интер”нинг Европа Чемпионлар лигасидан кутилмаган тарзда чиқиб кетишига сабаб бўлганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шундан сўнг “нерадзуррилар” А Сериянинг навбатдаги турида “Женоа”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, майдонда ўзига хос жавоб қайтарди.
Дзен'га “Будё” билан ўйин тасодиф эди, бундай ҳолат ҳамманинг бошидан ўтади, дея таъкидлади.