Вадим Абрамов жамоасининг мағлубиятидан сўнг хатоларни очиқ тан олди
«Динамо»нинг «Навбаҳор»га қарши 1:2 ҳисобидаги мағлубиятидан кейин Самарқанд клуби бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Мезбонлар устози ўз чиқишида жамоа ўйинини яширмади, баҳона изламади ва мағлубият сабабини очиқчасига ўз футболчилари ҳаракатлари билан боғлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Абрамовнинг таъкидлашича, «Динамо» беллашувни ёмон бошламаган. Жамоа эрта гол уриб, ўйинни ўз фойдасига буриб кетиш учун яхши имкониятга эга эди.