Роналдунинг пеналтеси ўтмай, «Ал-Наср» қийин ғалаба олди
Саудия Арабистони чемпионатининг шанба кунги учрашувида «Ал-Фейҳа» ва «Ал-Наср» тўқнаш келди. Турнир пешқадами бўлиб турган Ар-Риёд клуби кўплаб ноқулай вазиятларга қарамай, сафarda зўрға бўлса-да уч очкони олиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс бошида Криштиану Роналду пенальти тепди, бироқ тўп пастдан чап устунга тегиб майдонни тарк этди. Биринчи бўлим якунида эса мезбонлар кутилмаганда ҳисобни очди: ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозабон илиб олишга чиққан пайтда, ўз...