Жезуш Роналдуга дам берди, у навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади
"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада қайтиши кутилганди, бироқ бу сафар ҳам у қайдномага киритилмайди.
Жезушнинг айтишича, тиқиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилинган.