«Боруссия» Бундеслигадаги 16 ўйинлик мағлубиятсиз сериясини тўхтатди
Германия Бундеслигасининг 24-туридан ўрин олган баҳсда Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси кучли қаршилик кўрсатганига қарамай, Мюнхеннинг «Бавария» клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Натижада «Боруссия»нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз юриши якунига етди. Учрашувгача бу серия Европанинг бешта етакчи лигаси орасида давом этаётган энг узун кўрсаткич бўлиб, дортмундликлар Бундеслигада 16 ўйин кетма-кет ютқазмаганди.
Қизиғи шундаки, ушбу серия...