Роналду пенальти ура олмади, «Ал-Наср» қийин ғалаба қозонди
Саудия Арабистони чемпионатининг шанба кунги учрашувида «Ал-Фейҳа» ўз майдонида «Ал-Наср»ни қабул қилди. Турнир пешқадами кўплаб нохуш вазиятларга қарамай, ўйинни охир-оқибат ўз фойдасига ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошидаёқ Криштиану Роналду пенальтидан чап устунга текизиб қўйди ва тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида эса мезбонлар олдинга чиқиб олди: ўнг қанотдан узатилган пасдан кейин дарвозабон тўпни илиб олишга чиқди,...