Нобоа «Рубин»нинг Барселонадаги ғалабаси учун улкан бонусни айтди
2009 йил октябрида Қозоннинг «Рубин» клуби Чемпионлар лигасида кутилмаган натижа қайд этиб, «Камп Ноу»да «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша учрашув иштирокчиси Кристиан Нобоа ғалаба ортидан берилган мукофот пуллари ҳақида эслади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бу фаолиятимдаги энг катта премиялар эди. Ҳар бир футболчи 80 минг доллар олди», — дея Нобоанинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».
Нобоанинг айтишича, у бу маблағни сарфлаб юбормаган: ҳеч нарса сотиб олмаган ва пулни жамғариб қўйган...