Эрон терма жамоаси мундиалдан воз кечиши мумкин
2026 йилги жаҳон чемпионатига муваффақиятли йўлланма олган Эрон терма жамоаси АҚШ ва Исроил иштирокидаги зиддият кескинлашгани фонида турнирда қатнашмаслик эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Телевиденийедаги чиқишида Тож бугунги воқеалар, хусусан АҚШ ҳужуми ортидан мундиалга катта умид билан қараш қийинлигини таъкидлади. Унинг айтишича, якуний қарорни спорт соҳасидаги масъуллар қабул қилиши керак.