Роналду пеналтдан фойдалана олмади, «Ал-Наср» қийналиб ютди
Саудия Арабистони чемпионатининг шанба кунги учрашувида «Ал-Фейҳа» ўз майдонида «Ал-Наср»ни қабул қилди. Турнир пешқадами бўлган меҳмонлар кўплаб ноқулай вазиятларга қарамай, охир-оқибат 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, очколарни бой бериб қўйишга сал қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошида Криштиану Роналду пеналтини аниқ ижро эта олмади: унинг пастдан йўллаган зарбаси чап устунга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Биринчи бўлим якунида эса «Ал-Наср» ўз дарвозасига гол ўтказиб қўйди...