Гвардиола Холанд қачон қайтишини аниқ айта олмади
"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасида "Лидс" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, бироқ жамоа бу учрашувни Эрлинг Холандсиз ўтказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Норвегиялик ҳужумчи машғулот пайтида олган жароҳати сабаб шанба кунги баҳс қайдномасидан тушиб қолди. Ўйиндан кейин журналистлар бош мураббий Хосеп Гвардиоладан Холанднинг ҳолати ҳақида яна сўрашди.
"Билмайман, у қачон қайтади. Тезроқ сафга қайтишини истайман. Машғулот базамизда ичкаридан маълумот узатадиган жосуслар йўқ...