«Атлетико» аутсайдер «Овьедо» устидан сўнгги дақиқада ютди
Ла Лиганинг 26-турида шакли беқарор бўлиб турган “Атлетико” сафардa чемпионатнинг энг пастдаги жамоаси “Реал Овьедо”га қарши ўйнади. Учрашувда ташаббус кўпроқ мезбонлар томонида бўлди: улар рақибдан деярли икки баробар кўп зарба йўллади, “матрасчилар” эса ўйин якунига қадар дарвозани аниқ нишонга олишда қийналди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлим ўрталарида Федерико Виньяс Альберто Рейна узатмасидан кейин дарвозабон билан яккама-якка чиқди, бироқ бурчак остида зарба беришга мажбур бўлиб, голкипер дуэлни ютди.