Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шэньхуа” “Бурирам”га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида “Шанхай Шэньхуа” етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда “Бурирам Юнайтед”га қарши баҳсда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашишдан олдин камида ижобий натижа кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд вакили “Бурирам Юнайтед” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Улар учрашув бошидаёқ ташаббусни қўлга олиб, 11-дақиқада Гуд Кёртис ва 22-дақиқада Супханат Муеанта голлари билан тезда икки тўп фарқини юзага келтирди.