Кейн «Бавария» «Дортмунд»ни қандай енгганини тушунтирди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши 3:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик форвард учрашув қаҳрамонига айланди: у икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу натижадан кейин «Бавария» Бундеслигада иккинчи ўринда бораётган «Боруссия» билан орадаги фарқни 11 очкога етказди.
Кейннинг таъкидлашича, жамоа чемпионлик пойгасидаги энг муҳим баҳслардан бирини ютган. «Ҳисобда ортда қолган бўлсак ҳам...