Бордалас «Реал» бош мураббийи Арбелоа ҳақида фикр билдирди
«Хетафе» бош мураббийи Хосе Бордалас Мадриднинг «Реал» жамоасини бошқараётган Альваро Арбелоа ҳақида ўз фикрини айтди. Жамоалар Ла Лиганинг 26-турида 2-март, душанба куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида тўқнаш келади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бордаласнинг таъкидлашича, Арбелоа мураббийликда ҳали янги бўлса-да, келажакда катта натижаларга эришиши мумкин. У ҳамкасбига омад тилаб, «Реал»даги босим ва масъулият жуда юқори эканини алоҳида қайд этди.
Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.