Киву Чемпионлар лигасидаги мағлубият ортда қолганини айтди
"Интер" бош мураббийи Кристиан Киву А Сериясининг "Женоа"га қарши ўйини арафасида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Италия чемпионатининг 27-турида "нерадзуррилар" ўз майдонида "грифонлар"ни қабул қилади. Бу Милан клуби учун Норвегиянинг "Будё-Глимт" жамоасига плей-офф саралаш босқичида ютқазиб, Чемпионлар лигасини шов-шувли тарзда тарк этганидан кейинги илк учрашув бўлади.
"Биз бу мавзуни ортда қолдирдик. Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиш ҳақида ўйлашга вақт йўқ...