Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua АЧЛда ютқазиб қўйди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-офф умидлари сўнган «Shanghai Shenhua» 8-турда «Buriram United»га қарши фақатгина турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди. Бироқ Леонид Слуцкий жамоаси бу вазифани ҳам уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида зафар қучди. «Buriram United» илк таймнинг аввалидаёқ икки бор гол уриб, рақибни оғир аҳволга солиб қўйди: 11-дақиқада Гуд Кертис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта устунликни мустаҳкамлади.