«Наполи» «Верона» майдонида сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
А Сериясининг 27-турида «Наполи» сафарда чемпионат аутсайдерларидан бири «Верона» билан тўқнаш келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув жуда эрта гол билан бошланди: 2-дақиқада Маттео Политано яқин устунга узатма берди, тўп курашдан кейин жарима майдони марказига қайтди ва Расмус Хойлунд бош билан аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди — 0:1. Кейин Элиф Элмас жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, бироқ дарвозабон тўпни қайтаришга улгурди. Хойлунд яна бир вазиятда дарвозабонга яқин бурчакдан зарба йўллади...