«Байер» «Майнц»га қарши мағлубиятдан қутулиб қолди
Бундеслиганинг 24-турида Леверкузеннинг «Байер» жамоаси «Майнц»ни қабул қилди. Учрашувда мезбонлар тўп назоратида устунроқ кўринган бўлса-да, ўйин жиҳатидан рақибга нисбатан яққол афзаллик ярата олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Байер»нинг илк жиддий вазияти ўйин бошланганидан бир соат ўтгач юзага келди: Патрик Шик зарбаси дарвозабоннинг реакциясини синовдан ўтказди. Бироқ тез орада «Майнц» қарши ҳужумда ўз сўзини айтди — Паул Небел узатмасини Шералдо Бекер ҳаводан йўллаб, ҳисобни очди (0:1).