ФИФА АҚШнинг Эронга қарши операцияси юзасидан изоҳ берди
АҚШ Эрон ҳудудига нисбатан ҳарбий амалиётни бошлади. Вазият фонида ФИФА бош котиби Маттиас Графстрем мавзуга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Графстремнинг айтишича, у ҳам эрталаб бошқалар қатори янгиликларни ўқиган. ФИФА раҳбарияти шу куни йиғилиш ўтказган бўлса-да, ҳозирча воқеаларга батафсил изоҳ бериш эрта эканини таъкидлади. Унинг сўзларини ESPN келтирди: «Бугун эрталаб Эрондаги янгиликларни сизлар каби ўқидим. Бугун йиғилиш ўтказдик. Ҳозир буни батафсил шарҳлашга эрта.