Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда кескин деди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги кучли рақобат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Шаҳарликлар" 1/8 финал босқичида яна Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши майдонга тушади.
Испаниялик мутахассис матбуот анжуманида турнир қанчалик мураккаб эканини таъкидлади: "Чемпионлар лигаси жуда қийин. Исталган жамоани айтинг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Бу мусобақада узоққа бормоқчи бўлсангиз, энг зўрларни ютишингиз керак. Акс ҳолда...