«Комо» «Лечче» устидан иродали ғалаба билан уч очко олди
Сўнгги учрашувларда бироз секинлашиб қолган «Комо» шанба куни омон қолиш учун курашаётган «Лечче»ни «Жузеппе Синигаля» стадионида қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмонлар 13-дақиқада ҳисобни очди: Ламек Банда қанотдан оширди, Лассана Кулибали эса бош билан аниқ зарба йўллаб, «Лечче»ни олдинга олиб чиқди. «Комо» тезда ўзига келди — 18-дақиқада Ҳесус Родригес Анастасиос Дувикасни қулай вазиятга чиқариб қўйди ва ҳисоб тенглашди.
Мезбонлар босимини кучайтириб, 36-дақиқада яна гол урди...