Роналду ва Фелиш «Ал-Наср»нинг асосий таркибида майдонга тушади
Шанба оқшомида Саудия Арабистони Про-лигасида «Ал-Наср» сафарда «Ал-Фейҳа»га қарши баҳс олиб боради. Ар-Риёд клуби бош мураббийи Жорже Жезуш учрашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Старт таркиб: Бенто, ал-Бушайл, Симакан, Мартинес, ал-Амри, Брозович, ал-Ҳайбари, Коман, Мане, Фелиш, Роналду.
Кўриниб турибдики, юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду илк дақиқалардан майдонга тушади. Португалиялик футболчи 1000 та гол маррасига янада яқинлашишга ҳаракат қилади...