Ван Дейк АПЛда марказий ҳимоячилар орасида иккинчи бўлди
Шанба куни Англия Премйер-лигасида «Ливерпул» ўз майдонида «Вест Ҳем»ни қабул қилмоқда. Учрашувнинг биринчи бўлимида «Энфилд» таблосида 3:0 ҳисоби қайд этилди — голларни Уго Экитике, Виргил ван Дейк ва Алексис Мак Аллистер урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Opta статистика хизмати маълумотига кўра, ван Дейк АПЛ тарихида марказий ҳимоячилар орасида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди. «Ливерпул» сардори бу кўрсаткичда собиқ «Челси» футболчиси Гари Кеҳиллга етиб олди ...