Флик «Барселона» бош мураббийи сифатида 100-ўйинини ўтказмоқда
Ла Лиганинг 26-тури доирасида шанба куни «Барселона» ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади. Ушбу учрашув Ханс-Дитер Флик учун «кўк-анорранглилар» бошқарувидаги юбилей — 100-ўйин бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Флик «Барселона» билан ўтказган аввалги 99 баҳсда 74 марта ғалаба қозонган, 9 ўйинда дуранг қайд этилган ва 16 учрашувда мағлуб бўлган.
«Барселона» — «Вильярреал» ўйинини LiveResult портали матнли онлайн тарзда ёритмоқда. Баҳснинг 28-дақиқасида ҳисобни қанот ҳужумчиси Ламин Ямал очди ...