«Интер»дан ижарадаги Карбони оғир тиззасидан жароҳат олди
Миланнинг «Интер» клубидан «Расинг Авельянеда» жамоасига ижарага ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Валентин Карбони узоқ муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина ОАВ хабарига кўра, 20 ёшли футболчида тиззанинг олдинги хочсимон боғлами узилгани аниқланган. Унинг тикланиши 6–8 ой давом этиши кутилмоқда.
«Расинг» Карбонини январ ойида «Интер»дан ижара асосида таркибига қўшган, келишув жорий йил декабр охиригача амал қилади. Мавсумнинг биринчи қисмида у «Женоа» сафида 15 учрашув ўтказиб...