"Навбаҳор" мавсумни Самарқандда иродали ғалаба билан бошлади
Ўзбекистон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган марказий беллашувлардан бири Самарқандда бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда маҳаллий «Динамо» ўз майдонида принципиал рақиб — «Навбаҳор»ни қабул қилди. Катта қизиқиш билан кутилган баҳс мухлисларга курашга бой, шиддатли ва интригага тўла 90 дақиқани тақдим этди.
Учрашув мезбонлар учун жуда омадли бошланди. Беллашувнинг 4-дақиқасидаёқ «Динамо» ҳисобни очиб, мухлисларини хурсанд қилди. Фирдавс Абдураҳмонов рақиб дарвозасини ишғол этиб, самарқандликларни олдинга олиб чиқди.