"Нефтчи" мавсумни "Машъал"ни йирик ҳисобда енгиш билан бошлади
Суперлиганинг 1-турида Фарғонадаги футбол байрами мезбонлар учун ҳақиқий қувонч билан якунланди. “Нефтчи” ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилиб, ишончли, фаол ва устун ўйин намойиш этди ҳамда рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, фарғоналиклар янги мавсумни кўтаринки кайфият, йирик ғалаба ва қимматли уч очко билан бошлади.
Учрашув бошланиши билан “Нефтчи” ташаббусни қўлга олишга урина бошлади ва бу тез орада ўз самарасини берди. Беллашувнинг 9-дақиқасида Боян Цигер ҳисобни очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди.