Матвей Сафонов рус билярдига қизиқиб қолганини айтди
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов бўш вақтида рус билярди ўйнашни ёқтиришини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, бу қизиқиш «Краснодар»даги давридан бошланган: жамоа базасида билярд столи бўлган ва футболчилар вақти-вақти билан бир-икки партия ўйнаб туришган.
Сафонов Telegram саҳифасида ёзишича, дастлаб ҳаммаси уй ёнидаги оддий билярд клубида дўстлар билан учрашувлардан бошланган, кейин эса секин-аста жиддийроқ қизиқишга айланган: у ўз кийини сотиб олган...