Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини айтди
Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси Диего Армандо Марадона билан биринчи марта қаерда ва қандай танишганини эслади. Унинг сўзларига кўра, бу учрашув телевидениедаги “La noche del 10” кўрсатуви вақтида бўлиб ўтган ва Месси дастурга айнан Марадонанинг таклифи билан борган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Месси таклифни олгач, рад эта олмаганини таъкидлади. У студияга яқинлари — отаси, амакиси ва амакиваччалари билан бирга борган, уларнинг барчаси Марадона билан юзма-юз кўришиш имконига эга бўлган.