«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларига тикишлар учун қамоқ таҳдид солмоқда
Туркиянинг «Галатасарай» ва «Фенербахче» клубларида тўп сураётган икки футболчи тикишлар билан боғлиқ иш юзасидан қамоқ жазосига тортилиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап «Галатасарай» вакили Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда.
Sabah нашрининг ёзишича, Балтаджи камида икки бор «Галатасарай» иштирокидаги ўйинларга пул тиккан.