Гвардиола Чемпионлар лигаси ниҳоятда мураккаб турнир деди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги рақобат даражаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Европанинг энг нуфузли турнирида "шаҳарликлар" яна бир бор Мадриднинг "Реал" жамоасига рўбарў келади — бу сафар 1/8 финал босқичида.
"Чемпионлар лигаси жуда қийин. Исталган жамоани айтинг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Бу мусобақада узоққа бормоқчи бўлсангиз, энг кучлиларни ютishingiz керак. Акс ҳолда, бунга шунчаки лойиқ эмассиз", — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.