ПСЖ «Челси» билан ўйинлар орасидаги лига баҳсини кўчирди
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида ПСЖ «Челси» билан тўқнаш келади. Илк учрашув 11 март куни Парижда, жавоб ўйини эса 17 март куни Лондонда ўтказилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу икки баҳс оралиғида Луис Энрике жамоаси Лига 1 доирасида «Нант»га қарши майдонга тушиши керак эди. Бироқ парижликлар сўровига кўра ўйин бошқа санага кўчирилди.
Франция Профессионал футбол лигаси ПСЖнинг «Нант» билан учрашувни кейинга суриш ҳақидаги илтимоси қаноатлантирилганини маълум қилди.