«Астон Вилла» «Манчестер Сити» дарвозабони учун пешқадам бўлиб турибди
«Манчестер Сити» таркибида кам ўйин амалиёти олаётган дарвозабон Жеймс Траффорд ёзда клубини ўзгартириши мумкин. TEAMtalk хабарига кўра, ҳозирда футболчи учун курашда «Астон Вилла» энг олдинда бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Траффорд атрофидаги вазиятни «Лидс», «Ньюкасл», «Тоттенҳэм» ва «Вест Ҳэм» ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
23 ёшли дарвозабоннинг қиймати Transfermarkt томонидан 25 миллион евро га баҳоланмоқда. Жорий мавсумда у 11 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ўтказиб юборган.