Хави клуб сайловида Лапортага қарши позиция билдирди
“Барселона”нинг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Хави клуб президенти сайловида Жоан Лапортага қарши чиқди. Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, у Виктор Фонт ўтказган оммавий тадбирда қатнашиб, унинг номзодини қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Жоан Лапорта яқинда истеъфога чиққан — бу унга яна бир муддатга президентликка номзодини қўйиш имконини беради.
Хави эса 2023/2024 йилги мавсум якундида “Барселона” бош мураббийлиги лавозимини тарк этганди.