"Динамо" учун оғир синов: "Навбаҳор" яна йўлда тўсиқ бўлмоқда...
Бугун Суперлиганинг энг қизиқ, энг шиддатли ва мухлислар интиқиб кутаётган марказий баҳсларидан бири бўлиб ўтади. Вадим Абрамов бошчилигидаги “Динамо” ўз майдонида принципиал рақиблардан бири — “Навбаҳор”ни қабул қилади. Кейинги йилларда бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар оддий ўйин эмас, балки характер, ирода ва нуфуз учун курашга айланиб бормоқда.
Айниқса, самарқандлик мухлислар учун бу тўқнашувнинг аҳамияти янада катта. Чунки “Динамо” Суперлига доирасида 11 йилдан бери “лочинлар”ни мағлуб эта олмаяпти.