«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларига қамоқ хавфи туғилди
Туркиянинг икки йирик клуби — «Галатасарай» ва «Фенербахче» вакиллари бўлган футболчилар ставка можароси сабаб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап «Галатасарай» футболчиси Метехан Балтачи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Sabah нашри хабарига кўра, Балтачига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этилиш хавфи бор.
Манбада айтилишича, Балтачи камида икки марта «Галатасарай» ўйинларига ставка тиккан.