Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиради
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада яна ўйинларга қайтиши кутилган бўлса-да, бу сафар ҳам рўйхатдан жой олмайди.
Жезушнинг айтишича, жамоа тиқиз тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларни асрашга қарор қилган.