Хави Лапорта рақиби Фонтни президентлик пойгада қўллади
“Барселона”нинг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Хави клуб президентлиги сайловларида Жоан Лапортага қарши позиция билдирди. У Виктор Фонт иштирокидаги оммавий тадбирда қатнашиб, унинг номзодини очиқ қўллаб-қувватлади, дея хабар бермоқда Испаниянинг Sport нашри. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Жоан Лапорта яқинда истеъфога чиқди — бу унга навбатдаги муддат учун яна номзодини қўйиш имконини беради.
Хави эса 2023/2024 йилги мавсум якунида “Барселона” бош мураббийлигидан кетган.