Николо Барелла «Интер»даги келажагини ҳал қилди ва қолмоқчи
Миланнинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Николо Барелла ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу миш-мишлар «нерадзуррилар» Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин янада кучайди. Инсайдер Экрем Конур хабарига кўра, «Интер» футболчини сотишни режалаштирмаяпти ва клуб унинг кетиши борасидаги суҳбатларга қарамай таркибда қолдирмоқчи. 29 ёшли италияликнинг ўзи ҳам «Интер»да ўйнашни давом эттириш ниятида...