Сафонов рус бильярди унинг севимли машғулотига айланганини айтди
Россиялик дарвозабон, ҳозирда ПСЖ сафида тўп сураётган Матвей Сафонов рус бильярди унинг севимли ҳоббилардан бири эканини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг сўзларига кўра, бильярдга қизиқиши «Краснодар» даврида бошланган: клуб базасида бильярд столи бўлиб, футболчилар у ерда вақти-вақти билан бир-икки партия ўйнаб туришарди.
Сафонов Telegram каналида ёзишича, ҳаммаси уй яқинидаги оддий бильярдхонага дўстлари билан боришдан бошланган, кейин эса бу машғулот сезилмай ҳақиқий қизиқишга айланган...