Матвей Сафонов рус билярди ҳақидаги ҳоббисини айтиб берди
"ПСЖ" дарвозабони Матвей Сафонов рус билярди унинг севимли машғулотларидан бири эканини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг сўзларига кўра, бу қизиқиш "Краснодар"даги даврида бошланган: клуб базасида билярд столи бўлиб, футболчилар бўш пайтида бир-икки партия ўйнаб туришарди.
Сафонов Telegram каналida ёзишича, ҳаммаси уй ёнидаги оддий билярдхонага дўстлари билан боришдан старт олган, кейин эса аста-секин чинакам ҳоббига айланган: у ўз кийини сотиб олган, ҳатто индивидуал машғулотларни ҳам синаб кўрган.