Дортмунднинг «Боруссия»си сўнгги 7 йилдаги энг зўр мавсумни ўтказмоқда
Дортмунднинг «Боруссия»си Германия Бундеслигасининг жорий мавсумида барқарор ва ишончли ўйин кўрсатиб, натижалари билан эътиборни тортмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 турдан сўнг «шмели»лар турнир жадвалида 52 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Бу кўрсаткич клуб учун сўнгги етти мавсумдаги энг яхши натижа ҳисобланади.
28 февраль, шанба куни «Боруссия» 24-тур доирасида ўз майдонида «Бавария»ни қабул қилади. Учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.