Лапорта «Барселона»ни Ла Лига чемпиони деб эълон қилди
Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Жоан Лапорта жорий Ла Лига мавсумида чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб раҳбари сўзларига кўра, «Барселона» сўнгги учта финалда «Реал»ни мағлуб этган ва бу мавсум ҳам барча прогнозларга қарамай Испания чемпиони бўлишига ишончи комил.
Эслатиб ўтамиз, «кўк-анорранглилар» ҳозирги амалдаги чемпион ҳисобланади.
Турнир жадвалида Ҳанс-Дитер Флик қўл остидаги жамоа 61 очко билан пешқадам бўлиб турибди ва «Реал»дан бир очкога олдинда.