«Интер» футболчиси ижарада оғир жароҳат олиб сафдан чиқди
Миланнинг «Интер» клубидан «Расинг Авельянеда» сафига ижара асосида ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Валентин Карбони узоқ муддат майдонга туша олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентиналик манбаларга кўра, 20 ёшли футболчида тиззанинг олдинги хочсимон боғлами узилгани аниқланган. Унинг тикланиш жараёни 6 ойдан 8 ойгача давом этиши кутилмоқда.
«Расинг» Карбонини январ ойида «Интер»дан ижарага олган ва келишув жорий йил декабр охиригача мўлжалланган. Мавсумнинг биринчи қисмида у «Женоа»да тўп суриб...