Матвей Сафонов рус бильярдига қизиқиб қолганини айтди
Россиялик дарвозабон, ҳозирда "ПСЖ" сафида тўп сураётган Матвей Сафонов бўш вақтида рус бильярди ўйнашни ёқтиришини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сафоновнинг айтишича, бу қизиқиш "Краснодар"даги давридан бошланган: клуб базасида бильярд столи бўлиб, футболчилар вақт-вақти билан бир-икки партия ўйнаб туришган.
Дарвозабон Telegram каналида ёзишича, аввалига уй яқинидаги бильярдхонага дўстлари билан бориш одат бўлган, кейинчалик эса бу машғулот сезилмай ҳақиқий хоббига айланган...