Карпин: ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим эмас
Россия миллий жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Мали ва Никарагуа терма жамоаларига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувлари олдидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассисга кўра, бу баҳсларда ҳисобга ортиқча урғу бериш шарт эмас. Карпин терма жамоага айнан ишонч билдиряпган ва кўришни истаяпган футболчиларни чақиришни режалаштирмоқда. Унинг айтишича, кутилмаган ҳолатлар бўлмаса, барча футболчилар йиғинга етиб келади.
Россия – Никарагуа учрашуви 27 март куни Краснодардаги стадионда бўлиб ўтади.